Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Осиё чемпиони бўлишига сабабчи бўлган ва Жаҳон чемпионати нимчорак финалига олиб чиққан мураббий — Исломбек Исмоилов "Нефтчи" ПФКнинг янги бош мураббийи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Унга кўра, "Нефтчи" жамоасининг чемпиони сифатида келгуси мавсумдаги асосий вазифалар чемпионликни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш, Осиё Чемпионлар Лигаси элит босқичида муваффақиятли иштирок этиш, жамоанинг рақобатбардош ва узлуксиз ривожини таъминлашдан иборат.
"Исломбек Исмоиловга жамоамизни бошқаришдек шарафли ва масъулиятли вазифада улкан зафарлар тилаймиз," - дейилади хабарда.
Изоҳ