287 хонали меҳмонхона Тошкент шаҳрининг марказида, пойтахтнинг замонавий ва тез ривожланаётган бизнес ҳудудида, Ўзбекистоннинг энг катта савдо маркази бўлган Tashkent City Mall ёнида жойлашган. Ушбу меҳмонхона JW Marriott брендининг Ўзбекистондаги илк вакили бўлиб, бренднинг ўзига хос хизматлари, дизайни ва меҳмонларга замонавий ва бетакрор тажрибалар тақдим этади.
«JW Marriott меҳмонхонаси брендининг фалсафасини Ўзбекистонга олиб келишни мақсад қилган – ҳар бир деталь эътибор билан яратилган бўлиб, меҳмонларга тинч ва осойишта муҳитда унутилмас лаҳзаларни тақдим этади. Биз Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, хусусан Самарқанд, Бухоро ва Хива каби учта UNESCO мероси объектлари барқарор иқтисодий ривожланиши билан кучайиб бораётганига ишонамиз», – деди Marriott International, Европа люкс брендлари бўлими раҳбари Агнешка Рог-Скжинярж.
JW Marriott Tashkent меҳмонхонасида 42 та люкс хона ва 3 та президент люкси мавжуд. Барча хоналардан шаҳар панорамаси кўринади. Меҳмонлар маҳаллий маданият ва анъаналардан илҳомланган тажрибаларни ҳис қилишлари мумкин. Интерьерлар маҳаллий архитектура элементлари билан безатилган бўлиб, чой маросимлари давомида ёқимли ифорли чойлар Ўзбекистон анъаналари бўйича тақдим этилади.
JW Marriott Tashkent бешта ресторан ва барни ўз ичига олади. Уларнинг тўрттаси – ELYO Restaurant & Terrace, JW Market ва ORO Pool Bar – ҳозирда ишга тушмоқда. Маҳаллий ва халқаро иқтидорли ошпазлар, шунингдек, Европа, Яқин Шарқ, Кариб ва бошқа минтақалардаги тажрибалар асосида глобал ошпазлик қарашига эга бош ошпаз Мартин Репетто раҳбарлигида фаолият юритади.
2026 йилда JW Marriott Tashkent меҳмонхонаси 28-қаватда жойлашган ресторан ҳамда NODO East Mediterranean Restaurant ни очади. Шунингдек, меҳмонхона бренднинг муаллифлик JW Garden боғини тақдим этади — бу ерда меҳмонлар анъанавий ўзбекча тапчанларда яшил ўсимликлар орасида дам олиб, ялпиз чойидан баҳраманд бўлишлари мумкин бўлади.
La Vallée SPA шаҳардаги биринчи очиқ infinity-ҳовузга эга бўлиб, ёпиқ ҳовуз, замонавий фитнес маркази ва La Vallée Switzerland билан ҳамкорликда махсус спа хизматларини тақдим этади. Spa учун маҳаллий манбалардан олинган анор ва кекик хушбўй аралашмаси муаллифлик маҳсулот сифатида тақдим этилади. Шунингдек, Executive Lounge ва 1,200 квадрат метрдан ортиқ замонавий конференция ва тадбир майдонлари мавжуд.
«JW Marriott Tashkent меҳмонхонасида биз JW Marriott брендининг илиқлиги ва нафислигини акс эттирувчи бетакрор хизмат даражасини тақдим этишга катта эътибор қаратамиз. Бизнинг мақсадимизнинг муҳим қисми маҳаллий истеъдодларни ривожлантириш ва Ўзбекистон туризм саноатининг ўсишига ҳисса қўшиш, ҳамкорларимизга ўз салоҳиятларини тўлиқ амалга ошириш имкониятини беришдир. Тажрибали мутахассислар билан бирга ишлаш орқали биз Тошкентдаги туризмни янги стандартини белгилаяпмиз», – JW Marriott Tashkent меҳмонхонасининг бош менежери деди Илкин Иманов.
JW Marriott ҳақида
JW Marriott – Marriott International люкс брендлари портфолиосига киради ва дунё бўйлаб гўзал меҳмонхоналар ва ўзига хос дам олиш масканларидан иборат. Бренд ўз номини компания асосчиси Ж. Уиллард Марриот шарафига олган. У инсоннинг ўзига ғамхўрлик қилиши — бошқаларга янада яхши ғамхўрлик қилишнинг асоси, деб ишонган. JW Marriott ходимлари меҳмонлар учун онг равшанлиги, тананинг қуввати ва руҳий янгиланишни қўллаб-қувватловчи меҳмонхоналар яратади. Бунга ҳар бир лаҳзани қадрлашга ва уни яқинлар билан баҳам кўришга ёрдам берувчи дастурлар ва хизматлар хизмат қилади. Бугунги кунда дунёнинг 40 та мамлакати ва ҳудудида 125 дан ортиқ JW Marriott меҳмонхоналари мавжуд. JW Marriott ҳақида қўшимча маълумот олиш учун онлайн, Instagram ва Facebook саҳифаларга ташриф буюринг. JW Marriott Marriott Bonvoy® глобал саёҳат дастурида иштирок этишдан фахрланади. Дастур аъзолари глобал брендлар, эксклюзив тажрибалар ва бепул тунлар ҳамда Elite мақомини олиш имкониятига эга Marriott Bonvoy Moments. Рўйхатдан бепул ўтиш ва батафсил маълумот учун marriottbonvoy.com сайтига ташриф буюринг.
Marriott Bonvoy ҳақида
Marriott Bonvoy дунёнинг энг унутилмас масканларида хизмат кўрсатиб, 30 дан ортиқ брендларни ўзида жамлаган глобал портфелга эга. Ritz-Carlton ва St. Regis дан тортиб W Hotels гача, Marriott Bonvoy барча турдаги саёҳатлар учун люкс имкониятларни тақдим этади. Аъзолар меҳмонхонада қолиш, барча хизматларни ўз ичига олган дам олиш масканлари ва юқори даражадаги уй ижаралари орқали балл тўплашлари мумкин. Балларни кейинги меҳмонхоналарда қолиш, Marriott Bonvoy Moments™ тажрибалари ёки Marriott Bonvoy Boutiques® маҳсулотлари учун ишлатиш мумкин. Рўйхатдан бепул ўтиш ва қўшимча маълумот олиш учун marriottbonvoy.com сайтига ташриф буюринг.
Instagram: @jwmarriott.tashkent
Telegram: t.me/JWMarriottTashkent
Facebook: fb.com/JWMarriottTashkent
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ