• 11 881 сўм
    -14.64
  • 13 795 сўм
    -31.27
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 881 сўм
    -14.64
  • 13 795 сўм
    -31.27
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 14:30

Ўзбекистонга пиротехника воситаларини чиқинди ташиш машинасига яшириб олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди - видео

Ҳуқуқбузарлар пиротехника воситаларини чиқиндилар орасига яшириб, божхона назоратидан яшириб олиб ўтишга уринишган.

281
0
Видеодан кадр

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари пиротехника воситаларининг мамлакатга ноқонуний олиб кирилишининг олдини олди.

Хусусан, Қирғизистондан кириб келган чиқинди ташиш учун мўлжалланган махсус Isuzu автомобили текшириш учун тўхтатилган.

Текширув натижасида чиқинди сақлаш учун мўлжалланган контейнерда чет элда ишлаб чиқарилган контрабанда пиротехника буюмлари - 1623 дона тўрт турдаги салют ва 150 минг дона петарда солинган 1910 қути топилган. Уларнинг тахминий қиймати 408 млн сўмни ташкил этади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

281
0

Изоҳ