• 11 881 сўм
    -14.64
  • 13 795 сўм
    -31.27
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 881 сўм
    -14.64
  • 13 795 сўм
    -31.27
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 17:35

Ўзбекистон 2021 йилдан бери биринчи марта Афғонистон билан чегарани очди

Эндиликда икки давлат фуқаролари Термиз - Ҳайратон кўприги орқали давлат чегарасини кесиб ўтишлари мумкин.

210
0
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон ва Афғонистонни боғловчи Термиз - Ҳайратон кўприги орқали фуқаролар учун ўтказиш пунктлари қайта иш бошлади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати.

Шу билан бирга, виза олиш талаби ўз кучида қолади.

Қайд этилишича, 2021 йилда фуқароларнинг бир давлатдан бошқасига ўтиши чекланган, бу эса тадбиркорларнинг Афғонистонга боришини анча қийинлаштирган: Айритомдан 75 км узоқликда жойлашган Мозори Шарифга бориш учун (тахминан бир соатлик йўл) тадбиркорлар Тожикистон ҳудуди орқали айланиб ўтишга мажбур бўлган. Эндиликда бу чекловлар бекор қилиниб, назорат-ўтказиш пункти яна очилди.

"Чегарани кесиб ўтиш тартибининг тикланиши экспортчилар учун жиддий қулайликлар яратади. Сўнгги йилларда Афғонистонга экспорт ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, айниқса, ушбу йўлнинг очилиши билан 2026 йилда экспортни 2,5 миллиард долларга етказиш учун барча имкониятлар мавжуд," - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон бозорларига чиқадиган ўзбекистонлик тадбиркорларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

- Ҳайратон ёки Мазори Шарифда омбор очган тадбиркорлар учун омборни сақлаш билан боғлиқ харажатлар 100% қоплаб берилади.

- Маҳсулотларни Афғонистоннинг 34 вилоятида реклама қилиш харажатлари — тўлиқ компенсация қилинади.

210
0

Изоҳ