• 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 11:13

Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғидаги дам олиш масканида 13 яшар йигит сувга чўкиб ҳалок бўлди

Тошкент шаҳар прокуратураси юз берган ҳолат бўйича тафсилотларни маълум қилди.

280
0
Ижтимоий тармоқ

2025 йил 31 июль куни фуқаро, 13 ёшли йигит тахминан 16:00 ларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Чингелди” МФЙ, “Янги Ўзбекистон боғи”да жойлашган “Орзулар соҳили” дам олиш масканига таниши билан бирга келиб, сув ҳавзасида (пляж чуқурлиги 1,70 метр) чўмилишган. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири Тошкент шаҳар прокуратурасига таяниб хабар берди.

Шундан сўнг тахминан соат 16:25 ларда сув қирғоғида бўлган бир эркак йигитнинг сув ҳавзаси ўртасида боши билан сувга киргани, гавдаси эса чиқиб тургани ҳамда унинг қимирламасдан турганлигини кўриб, чўккан бўлиши мумкинлигидан шубҳаланиб, уни сув ҳавзаси қирғоғига олиб чиққан.

Шундан сўнг “Орзулар соҳили” дам олиш маскани шифокорлари чақирилган, аммо йигит кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Суд-тиббий экспертининг дастлабки маълумотига кўра, марҳум йигитнинг ўлими “нафас йўлларининг сув билан беркилиши натижасида келиб чиққан механик асфиксия” туфайли содир бўлган.

Шунингдек, ҳодиса жойи тезкор-тергов гуруҳи аъзолари ва мутахассислар томонидан криминалистика-техника воситалари ёрдамида кўздан кечирилиб, сув ҳавзасидан текшириб кўриш учун намуналар олинган.

280
0

Изоҳ