• 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 17:03

Янгийўлда эр хотинини уриб, пичоқ билан қўрқитгани юзасидан изоҳ берилди

Тошкент вилояти ИИББ ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётганини маълум қилди.

703
0
Видеодан кадр

Бугун, 31 июль куни Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида эркак кўчада қизни шафқатсизларча уриб, пичоқ билан қўрқитгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган дастлабки суриштирувга кўра, воқеа бугун, 31 июль куни тонгги соат 05:00 атрофида содир бўлган.

Янгийўл туманида яшовчи 27 ва 20 ёшли эр-хотин уйда ўзаро жанжаллашиб қолган ва натижада аёл турмуш ўртоғи бошқарувидаги автомашина шинасини уйдан олган ошхона пичоғи билан тешиб қўйган.

Шундан сўнг эр пичоқни аёлидан олиб қўйишга уринганида, аёл пичоқни бермаганлиги ва ўтган вақт давомида улар мазкур ҳолат бўйича ички ишлар органларига мурожаат қилмагани аниқланган.

"Айни вақтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши таъминланади," - дейилади хабарда.

703
0

Изоҳ