• 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 15:13

Олий суд "Тошшаҳартрансхизмат" собиқ раҳбарига нима сабабдан енгиллик берилганига изоҳ берди

Апелляция суди жазо чорасини ўзгартирди, чунки А. Жўраев ва бошқа судланувчилар ЖКнинг нормаларида назарда тутилган 2,4 миллиард сўм миқдорида етказилган зарарни қоплаган.

274
0
UzNews.uz

Аввалроқ, "Тошшаҳартрансхизмат" собиқ раҳбари Анвар Жўраев 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида хабар берган эдик. У ва бошқа судланувчилардан 2 475 687 526 сўм ундирилиши белгиланди.

Орадан ярим йил ўтиб, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати дастлабки ҳукмни ўзгартирди. Унга озодликдан маҳрум қилиш ўрнига 4,5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди, шунингдек, 3 йил муддатга "Тошшаҳартрансхизмат" тизимида моддий жавобгарлик ва бошқарув лавозимларида ишлаш тақиқланди.

Ушбу янгилик жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди. Олий судда ҳукмни ўзгартириш сабаблари тушунтирилди.

"А. Жўраев ва 10 нафар судланувчининг апелляция шикоятлари ҳамда прокурор протести Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқилди. Жараён давомида асосий жиноят бўйича етказилган зарар тўлиқ қопланди.

ЖКнинг 167-моддаси 4-қисмида: етказилган моддий зарар қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди," - дея тушунтирди суд.

Шунга кўра, апелляция инстанцияси судининг ажрими билан асосий жиноят бўйича етказилган зарар қопланганлиги инобатга олиниб, судланувчиларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Депозитга қўйилган маблағлар давлат даромадига ўтказилди. Жиноий йўл билан топилган маблағлар эвазига сотиб олинган ва етказилган зарарни қоплаш учун йўналтирилган иккита кўчмас мулк давлат фойдасига мусодара қилинди.

Олий суднинг қайд этишича, суд ажримидан норози бўлган фуқаролар унинг устидан Тошкент шаҳар судига назорат тартибида шикоят бериши ёки протест келтириши мумкин.

274
0

Изоҳ