• 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 13:01

Ўзбекистонда 18 октябргача қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда

16–18 октябрь кунлари мамлакатда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кундузги ҳарорат 22–27 даражагача кўтарилади, Тошкентда эса дам олиш кунлари 22–24 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

212
0
uznews.uz

Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ушбу кунларда қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Ҳарорат кечалари 10–15 даража, кундуз кунлари 22–27 даража бўлади.

Шимолий ҳудудларда 17–18 октябрь кунлари кечалари 5–10 даража, кундузи эса 18–23 даража атрофида ҳарорат кузатилади.
Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Тоғли ҳудудларда 16 октябрь куни ёғингарчилик кутилмайди. 17–18 октябрь кунлари айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда эса қорга айланиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 16–18 октябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 12–14 даража атрофида бўлади. Кундузи 16 октябрь куни 24–26 даража, 17–18 октябрь кунлари эса 22–24 даража илиқ кузатилади.

212
0

Изоҳ