• 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 12:53

Тошкентда 16 ёшли қиз ўз уйида жонига қасд қилгани айтилмоқда

2026 йил 12 октябрь куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида 16 ёшли қиз хонадонда вафот этган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

511
0
uznews.uz

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳayot Шамсутдинов UzNews.uz’га маълум қилишича, соат 18:12 да «112» рақами орқали келиб тушган хабар асосида Олмазор тумани «Иброҳим ота» МФЙ, Чуқурсой кўчасидаги хонадонда 2010 йил 17 августда туғилган М.Р.нинг вафот этгани аниқланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, унинг укаси уй эшиги қулфлангани сабабли балкон орқали хонадонга кирган ва опасини осилган ҳолатда кўрган. Ҳодиса жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари қиз вафот этганини қайд этган.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

511
0

Изоҳ