• 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 10:06

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши йўлида Қозоғистон билан музокаралар якунланди

Ўзбекистон ва Қозоғистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёни доирасида бозорларга ўзаро кириш бўйича икки томонлама музокараларни якунлашга келишиб олди. Тегишли протоколни яқин ҳафталарда имзолаш кутилмоқда.

182
0
Aziz Urunov / Linkedin

15 октябрь куни Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ЖСТга аъзо бўлиш жараёни доирасида бозорларга ўзаро кириш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш юзасидан келишувга эришилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг ЖСТ масалалари бўйича вакили Азизбек Урунов маълум қилди.

Унинг қайд этишича, Қозоғистон ташаббуси билан жорий йил февраль ойида бошланган музокаралар саккиз ой давом этган.

«Қийинчиликларга қарамай, музокаралар конструктив руҳда ўтди. Бу томонларнинг икки томонлама иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашга бўлган умумий интилишини акс эттиради», — деб таъкидлади Азизбек Урунов.

У Қозоғистонлик ҳамкасбларига изчил саъй-ҳаракатлари ва ҳамкорликка содиқлиги учун, шунингдек, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича музокаралар гуруҳига меҳнатсеварлиги, профессионаллиги ва қатъияти учун миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, ушбу натижага эришишдаги қўллаб-қувватлови учун Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага алоҳида миннатдорлик билдирилди.

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни якуний босқичга яқинлашмоқда. Зарур ички тартиб-таомиллар якунланганидан сўнг, Қозоғистон билан олдиндан келишилган протоколни яқин ҳафталарда имзолаш режалаштирилган.

182
0

Изоҳ