• 11 779 сўм
    -39.55
  • 13 734 сўм
    -54.39
  • 139 сўм
    -2.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 779 сўм
    -39.55
  • 13 734 сўм
    -54.39
  • 139 сўм
    -2.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 24 август 10:15

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Қозоғистон Президенти

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев фуқароларни миллий анъаналар ва одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилишга чақирди.

231
0
ТАСС

Қосим-Жомарт Тоқаев Астанада парламент сайловларида овоз берганидан сўнг журналистларга берган интервьюсида эркакларнинг учрашганда бир-бирини қучоқлашишини танқид қилди.

«Биз барибир азалий анъаналаримизни эслашимиз керак. Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаши яхши эмас», — деди Тоқаев.

Президент ҳарбийлар, ҳатто генераллар ҳам учрашганда бир-бирини қучоқлаб кўришишига эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, бундай хатти-ҳаракатлар миллий анъаналарга мос келмайди.

«Эркаклар бир-бирига қўл узатиб, қўлини маҳкам сиқиши керак, аммо бундан ортиғи керак эмас», — деди Қозоғистон раҳбари.

Тоқаев учрашганда қувончни ифода этиш учун ўнг қўлни юрак устига қўйиш мумкинлигини ҳам айтди. Шунингдек, янги одоб-ахлоқ кодексини ишлаб чиқиш ташаббусини шахсан ўзи илгари сурганини маълум қилди.

231
0

Изоҳ