• 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 17:11

Ўзбекистон ТИВ Украинани Мустақиллик куни билан табриклади

Табрик йўллови ташқи ишлар идорасининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида эълон қилинди.

264
0
ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «Х» (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали Украинани Мустақиллик куни билан табриклади.

«Украинадаги барча дўстларимизни Мустақиллик куни билан самимий муборакбод этамиз!» — дейилади табрик йўлловида.

24 август куни Украина мустақиллик эълон қилинганининг 35 йиллигини нишонламоқда. 1991 йилнинг шу куни Украина ССР Олий Радаси Украина мустақиллигини эълон қилиш тўғрисидаги Актни қабул қилган. Шу йилнинг 1 декабрь куни мазкур ҳужжат умумхалқ референдумига қўйилган ва овоз беришда қатнашганларнинг 90 фоиздан ортиғи мустақилликни қўллаб-қувватлаган.

Ўзбекистон ва Украина ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 25 августда ўрнатилган. Тегишли протокол Киев шаҳрида имзоланган.

264
0

Изоҳ