• 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 15:43

Самарқандда фуқароларни қарийб 6 млрд сўмга чув туширган ЙПХ ходими қамалди

Самарқанд вилояти Ургут туманида фуқароларни автомашина сотиб олиш ваъдаси билан қарийб 6 млрд сўмга алдаган собиқ ЙПХ ходимига суд ҳукми ўқилди. У 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

268
0
uznews.uz

Жиноят ишлари бўйича Ургут туман судида собиқ ички ишлар тизимида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати лейтенантига оид жиноят иши кўриб чиқилди.

Тергов материалларига кўра, у хизмат формаси, гувоҳномаси ва хизмат автомашинасидан фуқаролар ишончини қозониш мақсадида фойдаланган. У одамлардан қимматбаҳо автомашиналарни сотиб олиш ва қисқа муддатда пулларини тўлаб беришни ваъда қилган. Аммо бермаган. Бу ҳақда «Замон» информацион дастури хабар берди.

«Одамларнинг ўзи келади, машинам бор, пулим бор, уйим бор деб. 10 минг доллар, 15 минг доллар пул кимга ёқмайди?» — дейди судланувчи.

Жиноят ишида жабрланувчилар кўплиги сабабли бир неча қисмга ажратилган. Судда ишнинг 26 та ҳолати бўйича 10 нафар жабрланувчига етказилган зарар билан боғлиқ қисми кўриб чиқилди.

Давлат айбловчиси собиқ ходимга 9 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни сўради. Судланувчи эса қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланганлар ва уларнинг яқинларидан кечирим сўради.

Суд раиси собиқ ЙПХ ходимини Жиноят кодексининг эски таҳрирдаги 168-моддаси 4-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топди.

Унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди. Жазони ўташ муддати 2026 йил 28 январдан ҳисобланиши белгиланди.

268
0

Изоҳ