Мазкур маблағлар шаҳарни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилиб, йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга йўналтирилади.
Қарорга кўра, маблағлар қуйидагича тақсимланади:
- пойтахтнинг 12 та туманига — ҳар бирига 1 млрд сўмдан (жами 12 млрд сўм);
- марказий кўчаларни эксплуатация қилиш, сақлаш ва таъмирлашга ихтисослашган бошқармага — 2 млрд сўм.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам худди шу жамғарма ҳисобидан йўл таъмири учун 12 млрд сўм ажратилган бўлиб, ҳар бир туманга 1 млрд сўмдан тақсимланган эди.
Изоҳ