• 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 18:20

Тошкент вилоятида уйда содир бўлган ёнғин оқибатида ота ва унинг уч фарзанди вафот этди

Болалар 6-2 ёшда бўлишган. Шунингдек, эркакнинг онаси ва аёли ёнғиндан қочиб, деразадан сакрашгани оқибатида жароҳат олган.

238
0
Видеодан кадр

2026 йил 16 апрель куни соат тахминан 01:40 ларда Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ Навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, Ўрта Чирчиқ тумани “Ўртаовул” МФЙдаги уйда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши натижасида чақнаш содир бўлган.

Натижада, ушбу хонадонда яшовчи 1996 йилда туғилган эркак, фарзандлари 2020 йилда, 2023 йилда туғилган ва 2024 йилда туғилган ўғил ва икки қизи ҳодиса содир бўлган жойда куйиш ва ёнғин ис-газидан заҳарланишлар натижасида турли хил даражада тан-жароҳати олиб ҳодиса содир бўлган жойда вафот этишган.

Бундан ташқари, эркакнинг 1999 йилда туғилган аёли ва 1972 йилда туғилган онаси ёнғиндан қочиш мақсадида хонадон деразасидан сакраши натижасида турли хилдаги тан жароҳатлари олиб, Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг маълумотномасига кўра, онанинг иккала оёқ товони суяклари ёпиқ синиб силжиши, аёлнинг эса ўнг оёқ бармоқ асосий фаланга соҳасидан ёпиқ синиши тан-жароҳати аниқланган.

Ходиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.  

Шунингдек, ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси Ўртачирчиқ туман бўлими ва “ҲудудгазТошкент” газ таъминоти филиали Ўртачирчиқ туман бўлими ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланди.

238
0

Изоҳ