• 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 15 апрел 11:03

Тошкентда аёлга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка жазо тайинланди

27 ёшли эркак аёлнинг танасининг турли қисмларидан ушлаган ҳамда шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатлар содир этган.

233
0
uznews.uz

Маълум бўлишича, 2026 йил 7 апрель куни Т.С. Яшнобод туманидаги хонадонлардан бирида фуқаро Н.С.га нисбатан тегажоғлик қилиб, унинг танасининг турли қисмларидан ушлаган ҳамда шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатлар содир этган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар айбини қисман тан олган ва бундай ҳолатни такрорламаслигини билдирган. Жабрланувчи эса унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Суд иш материалларини ўрганиб, гувоҳлар кўрсатмалари ва бошқа далиллар асосида мазкур ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 411-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинганини қайд этди.

Қарорга кўра, Турсунбаев Суннатулла Турабай ўғлига нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

233
0

Изоҳ