• 12 191 сўм
    18.39
  • 14 303 сўм
    -53.89
  • 157 сўм
    0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 191 сўм
    18.39
  • 14 303 сўм
    -53.89
  • 157 сўм
    0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Туризм 12 январ 14:49

Ўзбекистонлик туроператорларга Малайзия ва Индонезиядан келган ҳар бир сайёҳ учун 100 доллар ажратилади

"Умра плюс" дастури доирасида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича рағбатлантириш чоралари жорий этилмоқда ва авиақатновларни кенгайтириш кўриб чиқилмоқда.

420
0
UzNews.uz

Ўзбекистонда "Умра плюс" зиёрат туризми дастури орқали сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида рағбатлантирувчи субсидиялар жорий этилмоқда, дейилади ҳукумат қарорида.

Хусусан, жорий йил якунига қадар туроператорларга "Умра плюс" дастури доирасида Малайзия ва Индонезиядан келган ҳар бир сайёҳ учун 100 доллардан ажратилади. Умуман олганда, яқин икки йил ичида ушбу мамлакатлардан 100 минггача сайёҳни жалб қилиш режалаштирилган.

Масъул идораларга дастур йўналишлари бўйича саёҳатларни юқори даражада ташкил этиш учун зиёрат туризмига ихтисослашган, инглиз, малай ва индонез тилларини биладиган гид-таржимонлар ва гуруҳ раҳбарлари рўйхатини шакллантириш топширилди.

15 январдан бошлаб Малайзия ва Индонезияда "Имом Бухорий изидан" ва "Рамазон ойини Ўзбекистонда ўтказинг" мавзуларида кучайтирилган тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш, туристик пакетларнинг онлайн савдосини йўлга қўйиш топширилди.

Дастурни амалга ошириш учун маҳаллий ва хорижий авиаташувчиларнинг 10 та самолётини жалб қилиш ҳамда Куала-Лумпур ва Жакартадан Самарқанд ва Бухоро орқали Жиддага сайёҳлик йўналишлари бўйича парвозларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Туризм қўмитасига Ўзбекистоннинг Малайзия ва Индонезиядаги элчихоналарига 1 млрд сўмдан маблағ ажратиш топширилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги зиёрат объектларининг туризм инфратузилмасини яхшилаш, Малайзиянинг Muslim Friendly соҳасидаги тажрибасини ўрганиш орқали зиёрат туризми хизматлари сифатини ошириш режалаштирилган.

420
0

Изоҳ