• 12 136 сўм
    -22.37
  • 14 068 сўм
    -98.88
  • 153 сўм
    -0.58
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 136 сўм
    -22.37
  • 14 068 сўм
    -98.88
  • 153 сўм
    -0.58
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 9 декабр 2025

Ушбу ҳафтада ёмғирли ва -10 даражагача совуқ ҳароратли об-ҳаво кутилмоқда

Синоптиклар иш ҳафтасининг охирига қадар ҳаво шароити ҳақида маълумот берди.

598
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, эртага 10 декабрь куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади.

11 декабрда республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

12 декабрда Бухоро, Навоий вилоятларида ва кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикаси шимолида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучаяди.

9-10 декабрда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 2-7 даража илиқ атрофида бўлади, 11-12 декабрда ҳарорат аста-секин 13-15 даража илиққача, баъзи жойларда 16-19 даража илиққача кўтарилади.

10-11 декабрда ҳарорат кечалари 0-5 даража совуқ, шимолда 5-10 даража совуқ, 12 декабрда 2-7 даража илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 9-10 декабрда баъзи жойларда кучли бўлади. 9 декабрда қор кўчиши хавфи бор.

Тошкентда 9 декабрда кечаси ва эрталаб, 10 декабрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечалари 0-2 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 4-7 даража илиқ бўлади.

11 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 12 декабрга кечга томон ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади.

Ҳарорат 11 декабрда кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 8-10 даража илиқ, 12 декабрда кечаси 4-6 даража илиқ, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.

Шамол шарқдан 3-8м/с тезликда эсади.

598
0

Изоҳ