• 12 136 сўм
    -22.37
  • 14 068 сўм
    -98.88
  • 153 сўм
    -0.58
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 136 сўм
    -22.37
  • 14 068 сўм
    -98.88
  • 153 сўм
    -0.58
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 14:21

Қатор туман ва шаҳарларда "Ташаббусли бюджет" овоз бериш вақтинча чекланди

Айрим лойиҳалар ишчи комиссия томонидан асоссиз рад этилгани ёки мезонларга зид ҳолда овоз беришга қўйилгани аниқланган.

266
0
AI / uznews.uz

"Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2026 йилги биринчи мавсуми доирасида фуқаролар томонидан 21 049 та лойиҳа тақдим этилган. Шундан 17 390 таси саралаш босқичидан ўтиб, овоз бериш босқичига чиқарилган.

Бироқ Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри, Боғот, Қўшкўпир, Урганч, Хива ва Янгиариқ туманлари, Тошкент вилояти Зангиота тумани, Фарғона шаҳри ҳамда Навоий вилоятининг Ғозғон ва Навоий шаҳарларида айрим лойиҳалар ишчи комиссия томонидан асоссиз рад этилгани ёки мезонларга зид ҳолда овоз беришга қўйилгани аниқланган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур ҳолатлар юзасидан лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш бўйича сўров юборган. Аммо тегишли ишчи комиссиялар томонидан бу талаб бажарилмаган. Шу сабабли, лойиҳалар амалдаги мезонларга мувофиқ қайта кўриб чиқилгунга қадар ушбу туман ва шаҳарларда овоз бериш босқичи вақтинчалик чекланди.

266
0

Изоҳ