• 11 881 сўм
    -14.64
  • 13 795 сўм
    -31.27
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 881 сўм
    -14.64
  • 13 795 сўм
    -31.27
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 23:06

Пойтахтда 17 кг наркотик сотишни режалаштирган наркогуруҳ фаолияти фош этилди — видео

Тинтувлар ва тезкор тадбирлар вақтида мефедрон ва альфа-ПВП синтетик наркотиклари топилди.

75
0
Видеодан кадр

ИИВ хабарига кўра, дастлаб 1993 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Cobalt автомобили кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш натижасида транспорт воситасидан 83 грамм “мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси топилди. Шундан сўнг Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 2007 йилда туғилган жиноий гуруҳнинг яна уч нафар аъзоси қўлга олинган.

Уларнинг ёнидаги сумкадан 730 та қадоқланган доза “мефедрон” мусодара қилинди, улар ижарага олган хонадонда эса 354 та ўрамда “алфа-ПВП” ва 500 грамм “мефедрон” топилди.

Аниқланган жиноий гуруҳ етакчисини қўлга олишга қаратилган тезкор-қидирув тадбири давомида асосий омбор мудири ушланди. Ушбу 1984 йилда туғилган шахс ва унинг 1996 йилда туғилган турмуш ўртоғининг яшаш жойида зудлик билан тезкор-қидирув ҳаракатлари ўтказилди.

Хонадондан 4 кг 200 грамм “алфа-ПВП” ва 9 кг “мефедрон” ҳамда гиёҳванд моддаларни қадоқлашда ишлатиладиган бошқа ашёвий далиллар олинди ва ҳужжатлаштирилди.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида аҳоли орасида 17 кг миқдоридаги синтетик гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига чек қўйилди, бу 85 000 та бир марталик дозага тенгдир.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси бешинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

75
0

Изоҳ