• 11 881 сўм
    -14.64
  • 13 795 сўм
    -31.27
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 881 сўм
    -14.64
  • 13 795 сўм
    -31.27
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 19:55

Андижонда кўчадаги тандирларга қарши "уруш" очган ҳокимга чора кўрилди — видео

Шаҳрихон туманида ҳоким кўрсатмасига асосан кўчада сомса пиширилаётган тандирларга зарар етказилганлиги акс этган видеолавҳалар тарқалганди.

193
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрихон туманида ҳаво ифлосланишини олдини олиш ҳамда экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида гуруҳ раҳбари туман ҳокимининг кўрсатмаси билан умумий овқатланиш объектларидаги тандирларга зарар етказилганлиги акс этган видеолавҳалар тарқалмоқда. 

Андижон вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, ушбу ҳолат зудлик билан ўрганилиб, масъулиятсизликка йўл қўйган туман ҳокимига интизомий жазо чораси сифатида "ҳайфсан" берилди.

Бундай ҳолатларни такрорламаслик борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

193
0

Изоҳ