Нурафшон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси Тошкент шаҳрида яшовчи фуқарони мансабдор танишлари орқали Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармасига ишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ҳоким ёрдамчиси сўралган пулни ўзининг танишлари орқали олган вақтида ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ