• 12 423 сўм
    -37.8
  • 14 458 сўм
    -87.61
  • 154 сўм
    -0.76
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 423 сўм
    -37.8
  • 14 458 сўм
    -87.61
  • 154 сўм
    -0.76
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 11:51

Тошкентда аҳолидан 3 млрд сўм ўғирлаган шахслар қўлга олинди

Ёшлар вирусли дастурларни тарқатиш орқали 130 дан ортиқ фуқароларнинг шахсий маълумотларига кириш имконига эга бўлишган.

373
0
Видеодан кадр

"Хавфсиз киберҳудуд" тезкор-профилактика тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрида жиноий гуруҳнинг беш нафар аъзоси қўлга олингани ҳақида "Киберхавфсизлик маркази" Матбуот хизмати хабар берди.

Қўлга олинганлар Android қурилмалари учун яратилган APK кенгайтмали вирусли дастурларни тарқатиш билан шуғулланган. Улар орқали фойдаланувчиларнинг SMS, қўнғироқ ва контакт маълумотларига эга бўлишган.

Гуруҳ аъзоларининг яшаш жойлари ва мобил қурилмалари кўздан кечирилганда, улар 133 дан ортиқ фуқароларнинг умумий қиймати тахминан 3 млрд сўмга тенг маблағларини ўғирлагани аниқланган.

Шунингдек, мазкур вирусли дастурлар турли давлатлардан бўлган 11 нафар шахс иштирок этган Telegram-гуруҳларга улангани қайд этилган.

Ҳозирда қўлга олинганларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

373
0

Изоҳ