• 11 903 сўм
    -62.36
  • 13 329 сўм
    -108.12
  • 147 сўм
    0.79
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 903 сўм
    -62.36
  • 13 329 сўм
    -108.12
  • 147 сўм
    0.79
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 10:20

Хоразмда бир оиладан она ва унинг уч нафар фарзанди овқатдан заҳарланиб вафот этди

Хоразм вилоятининг Боғот туманида овқатдан заҳарланиш оқибатида бир оиладан она ва унинг уч нафар вояга етмаган фарзанди вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

234
0
uznews.uz

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, фожиа 2026 йил 9–10 октябрь кунлари содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, оила аъзолари 8 октябрь куни аввалги кунги туғилган кундан қолган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилган. Шундан сўнг уларда заҳарланиш аломатлари кузатилган.

Вафот этганларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Текширувга вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари жалб қилинган.

Мазкур ҳолатда истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек, иш бажариш ёхуд хизмат кўрсатиш билан боғлиқ жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли, 2026 йил 10 октябрь куни Жиноят кодексининг 276¹¹-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолатнинг барча тафсилотларини аниқлаш учун тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилиши лозим.

234
0

Изоҳ