• 11 903 сўм
    -62.36
  • 13 329 сўм
    -108.12
  • 147 сўм
    0.79
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 903 сўм
    -62.36
  • 13 329 сўм
    -108.12
  • 147 сўм
    0.79
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 21 октябр 19:37

Алифбо ўзгаришидан олдин чиқарилган ҳужжатлар ва пуллар ўз кучини сақлаб қолади

Ўзбек алифбосига киритилган ўзгаришлар олти ойдан кейин кучга киради. Бунда ҳужжатлар ва пуллар ўз кучини сақлаб қолади, пешлавҳалар, кўрсаткичлар ва давлат рамзларини эса дарҳол алмаштириш талаб этилмайди.

437
0
uznews.uz

21 октябрь куни президент лотин графикасига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонунни имзолади.

Амалдаги алифбо 26 та ҳарф ва учта ҳарф бирикмасидан иборат бўлса, янги алифбо 28 та ҳарф ва битта махсус белги — апострофдан иборат бўлади.

Янги алифбо таркиби:

A a, B b, D d, E e, F f, G g, Ğ ğ, H h, I i, J j, K k, L l, M m, N n, O o, Ö ö, P p, Q q, R r, S s, Ş ş, Ç ç, T t, U u, V v, X x, Y y, Z z ва ’ (тутуқ белгиси).

Қонунда қуйидагилар ҳам назарда тутилган:

— Қонун кучга киргунига қадар лотин алифбосининг аввалги шаклларидан фойдаланган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозлар ўз юридик кучини сақлаб қолади ҳамда муомалада бўлиши мумкин.

— Давлат органлари ва ташкилотларининг рамзлари ҳамда бошқа атрибутлари, бинолардаги Давлат гербининг бўртма тасвирлари, шунингдек, географик объектлар номлари ёзилган пешлавҳа ва кўрсаткичлар аввалги ҳарф шаклларида бўлса, улар эскиргунга қадар ёки қонунни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурида белгиланган муддатларга қадар фойдаланилиши мумкин.

— Худди шундай тартиб Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган рўйхатдаги бошқа буюмлар ва ахборот ташувчиларга ҳам татбиқ этилади.

Қонун олти ойдан кейин кучга киради.

437
0

Изоҳ