• 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 14:56

Президент Мирзиёев: «Энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ»

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан мулоқотда уларни кўпроқ эшитиш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва инвесторлар билан давлат ўртасидаги тизимни янги поғонага олиб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

96
0
president.uz

«Мен бугун сизларни кўпроқ мулоқотга таклиф қиламан. Бир нарсани билишларинг керакки, инвестор билан давлат орасидаги Ўзбекистондаги тизим янги поғонага чиқиши керак», — деди Президент.

Давлат раҳбари замон шиддат билан ўзгараётгани ва янги талабларга мослашиш учун бутун жамоа билан ишлаш кераклигини айтди.

«Албатта, замон шиддат билан ўзгараяпти. Биз янги-янги талабларга бутун командамиз билан мос бўлиш учун бугун сизларни кўпроқ эшитмоқчиман. Биронта муаммо бугун қолмаслиги керак. Ҳамма масалани ҳал қилишимиз керак. Ютуғимиз бор, лекин камчилигимиз ҳам жуда кўп. Шунинг учун энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ», — деди давлат рахбари.

Шунингдек, у инвесторлар билан муносабатларда очиқлик ва шаффофлик бўлиши кераклигини қайд этди.

«Биз бир-биримиз билан дўст бўлишимиз учун ҳамма нарса очиқ бўлиши керак, аён бўлиши керак, шаффоф бўлиши керак. Келгуси йилга бу йил замин яратишимиз керак», — деди Президент.

96
0

Изоҳ