• 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 09:33

Ўзбекистонда бизнес пешлавҳалари реклама ҳисобланмайди

Тадбиркорлар ўзлари фаолият юритаётган бино фасадига корхона номи ва фаолият тури кўрсатилган пешлавҳаларни жойлаштириш учун реклама жойи паспортини расмийлаштириши шарт бўлмайди. Шунингдек, ташқи рекламага оид айрим тартиблар соддалаштирилди.

115
0
uznews.uz

Вазирлар Маҳкамасининг ҳукумат қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда айрим қарорларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарорга ўзгартиришлар киритилди.

Янги тартибга кўра, тадбиркор фойдаланаётган бино ёки иншоотнинг ташқи томонига жойлаштирилган, ундаги корхона номи ва фаолият тури кўрсатилган ахборот конструкциялари ташқи реклама ҳисобланмайди. Бу қоида фирма номи, товар белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгисига ҳам тааллуқли бўлиб, уларнинг сони ва ўлчамидан қатъи назар қўлланилади. Бундай конструкцияларни жойлаштириш учун реклама жойи паспортини олиш талаб этилмайди.

Реклама жойи паспортларини бекор қилиш тартиби ҳам соддалаштирилди. Паспорт эгаси уни бекор қилиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза бериши мумкин. Ариза берилгач, паспорт автоматик равишда бекор қилинади ва бу ҳақдаги маълумотлар солиқ органларига юборилади.

Қисқа муддатли рекламаларни жойлаштириш муддатлари ҳам аниқлаштирилди. Қурилиш объектларидаги реклама қурилиш тугаллангунига қадар, байрамлар ва бошқа тадбирлар давомидаги реклама эса кўпи билан 30 календарь кун жойлаштирилиши мумкин.

Юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларига реклама жойлаштириш тартиби ҳам енгиллаштирилди. Бунинг учун компания ЯИДХП орқали хабарнома юборади, шундан сўнг реклама жойи паспорти автоматик шакллантирилади. Паспортни расмийлаштириш учун тўлов ундирилмайди.

Агар хабарномада нотўғри маълумотлар кўрсатилгани ёки бошқа шахсларга тегишли товар белгиларидан фойдаланилгани аниқланса, паспорт бекор қилинади ва компанияга асослантирилган хат юборилади.

Тошкент шаҳрининг дизайн-кодини муҳокама қилиш ҳам белгиланди. 2026 йил 10 декабрга қадар пойтахт ҳокимлиги Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокида дизайн-код қоидаларини кенг муҳокама қилиши керак. Келиб тушган таклифлар асосида қоидаларга киритиладиган ўзгартиришлар Тошкент шаҳар Кенгашига кўриб чиқиш учун киритилади.

Қарорда ташқи реклама конструкцияларини мажбурий демонтаж қилиш тартиби ҳам белгиланган. Демонтаждан камида икки кун олдин маҳаллий ҳокимият органлари ёки махсус ташкилотлар ўз веб-сайтларида ишларнинг санаси ва вақти ҳақида маълумот жойлаштириши шарт. Конструкция эгасига ҳам белгиланган тартибда ёзма хабар берилади.

Қонунга хилоф ўрнатилган реклама конструкцияларини мажбурий демонтаж қилиш очиқ танлов орқали танланган ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Ишларни фақат иш кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача ўтказишга рухсат этилади.

Демонтаждан сўнг конструкция эгаси иштирокида далолатнома тузилади. Демонтаж ҳақидаги маълумотлар «Ташқи реклама» электрон мониторинг тизимига киритилади.

Агар конструкция эгаси номаълум бўлса ёки далолатномани имзолашдан бош тортса, ҳужжат маҳалла раиси томонидан имзоланади. Унда демонтаж санаси ва вақти, сабаби, конструкциянинг ҳолати, фотосуратлар ҳамда сақлаш учун олиб борилган манзил кўрсатилади.

Эгаси номаълум бўлган ва мажбурий демонтаж қилинган конструкцияларнинг ҳолати учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда махсус ташкилотлар жавобгар бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Президент раислигида ўтказилган йиғилишда тадбиркорлик субъектларининг пешлавҳа ва бренд белгиларини жойлаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинган эди. Ўшанда давлат раҳбари бино фасадидаги тадбиркорлик субъекти номи ва фаолият тури кўрсатилган ахборотни реклама деб ҳисобламаслик ҳамда тегишли паспортларни расмийлаштириш амалиётини бекор қилиш таклифини билдирган.

115
0

Изоҳ