• 12 012 сўм
    32.29
  • 13 935 сўм
    30.27
  • 166 сўм
    1.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    32.29
  • 13 935 сўм
    30.27
  • 166 сўм
    1.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 15:05

Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади

Ўзбекистон Президенти Мустафо Камол Отатурк номини Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирига бериш ҳақида қарор имзолади.

222
0
uznews.uz

Қарорга мувофиқ, Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк номи Яшнобод туманидаги Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисмига берилади. Бу ҳудуд яратилаётган “Ўзбекистон–Туркия дўстлик” аллеясига туташ ҳисобланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, ном бериладиган қисм Истикбол, Фарғона йўли ва Нукус кўчалари кесишмасидан то Абдулла Қодирий кўчасининг Махтумқули проспекти билан туташган қисмигача бўлган ҳудудни қамраб олади.

Шунингдек, Хоразм вилояти Боғот туманидаги “Ашхабод” маҳалласида жойлашган Эзгу тилак кўчасига ҳам Шакаржан Ҳожаниязова номи берилди. Бу ҳақдаги тегишли қарор ҳам Президент томонидан имзоланган.

222
0

Изоҳ