• 12 012 сўм
    32.29
  • 13 935 сўм
    30.27
  • 166 сўм
    1.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    32.29
  • 13 935 сўм
    30.27
  • 166 сўм
    1.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 15 июн 09:33

Тошкентда реновация лойиҳаларини амалга ошириш ишлари бошланди

Тошкент шаҳрида реновация лойиҳаларини амалга ошириш ишларининг биринчи босқичи старт олди.

249
0
Видеодан кадр

Бу босқичда аҳоли, ташаббускор гуруҳлар ва лойиҳа тарафдорларини реновация жараёнининг тафсилотлари, амалга ошириш тартиби, таклиф этилаётган ҳудудлар, кўчириш шартлари ҳамда бошқа муҳим масалалар билан яқиндан таништириш кўзда тутилган, дея хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Яшнобод, Миробод ва Сергели туманларидаги реновация ҳудудларида ташкил этилган штаблар фаолияти билан танишди.

Жумладан, Яшнобод туманидаги «Жарқўрғон», Миробод туманидаги «А. Фитрат» ва Сергели туманидаги «Хонободтепа» маҳаллаларида жойлашган штаблар кўздан кечирилди.

Маълум қилинишича, бундай штаблар ҳар бир реновация ҳудудида фаолият юритади. Улар таркибига ҳокимликлар, прокуратура, ички ишлар органлари, Миллий гвардия, солиқ идоралари, Мажбурий ижро бюроси, коммунал хизматлар, кадастр, адлия ва қурилиш ташкилотлари, маҳалла вакиллари, шунингдек, газ, электр, сув ва иссиқлик таъминоти соҳаси мутахассислари, банклар, нотариат ҳамда бошқа масъул ташкилотлар киради.

249
0

Изоҳ