• 11 975 сўм
    -54.41
  • 14 008 сўм
    -57.63
  • 160 сўм
    -0.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 975 сўм
    -54.41
  • 14 008 сўм
    -57.63
  • 160 сўм
    -0.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 12:05

Тошкент вилоятида ППХ ходимининг 14 ёшли қизга тегажоғлик қилгани рад этилди

Аниқ бўлишича, машинада ходимнинг 22 ёшли аёл таниши бўлган. 14 ёшли қиз эса аёл билан бирга келган, ходимга алоқаси йўқ қиз бўлган.

229
0
uznews.uz

Куни, кеча Оҳангаронда ППХ ходими вояга етмаган қизларга тегажоғлик қилишда гумонланаётганлиги ва мазкур ҳолат ваколатли органлар томонидан назорат тартибида ўрганилаётгани ҳақида хабар берилган эди. 

Тошкент вилояти ИИББ хабарига кўра, суриштирувлар давомида тарқатилаётган хабарда келтирилган иддаолар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум бўлди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 27 апрель куни, соат тунги 00:40 да Оҳангарон шаҳар ИИБ ППХ ходимига, таниши 22 ёшли А.К. (аёл) қўнғироқ қилиб, ундан маслаҳат олиш заруратини айтиб чақирган.

ППХ ходими етиб борган вақтида, 22 ёшли А.К.(аёл) билан, унинг 14 ёшли қиз таниши бирга чиқиб, ходимнинг машинасига ўтирганлар.

“Шу вақтда 18 ёшли А.Х. (видеода мурожаат йўллаган шахс), 4 нафар танишлари билан келиб, ходимни ҳақоратлаб, жанжал кўтарган. У аслида 14 ёшли қизнинг ҳеч қандай қариндоши ҳисобланмайди.

Ҳолатда вояга етмаган қизнинг иштироки бўлганлиги сабабли, тўлиқ тафсилотлар ҳозирча очиқланмади. Иш якунига кўра ёлғон ахборот тарқатган шахсларга нисбатан маъмурий, оғир оқибатларга олиб келган тақдирда жиноий жавобгарлик чоралари кўрилади”, - дейилади хабарда.

229
0

Изоҳ