Янги тартибга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб 18 ёшдан катта бўлган, оғир ақлий заифлик ташхиси қўйилган шахсларга қараётган қонуний вакиллар учун ойлик парвариш нафақаси жорий этилади.
Шунингдек, 2026 йил давомида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, руҳий касалликларга эга шахслар учун янги ижтимоий хизматлар йўлга қўйилади. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- кундузги парвариш хизмати «Янги кун»;
- уйда парвариш хизмати;
- кичик уйлар шаклида қўллаб-қувватлаш («Мадад»);
- қисқа муддатли жойлаштириш («Ижтимоий таътил»).
Ушбу хизматлар оилаларни қўллаб-қувватлаш, кундалик ҳаёт кўникмаларини шакллантириш, маиший ишларга ўргатиш ҳамда касбий ва молиявий қобилиятларни ривожлантиришга қаратилган.
Янги хизматлар давлат-хусусий шериклик асосида, зарур тажриба ва талабларга жавоб берадиган нодавлат ташкилотлар томонидан кўрсатилади.
Мазкур хизматлардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар эса Давлат ижтимоий ҳимоя жамғармаси ҳисобидан субсидиялар орқали қопланади.
Изоҳ