• 12 014 сўм
    -39.55
  • 13 859 сўм
    -73.35
  • 167 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 014 сўм
    -39.55
  • 13 859 сўм
    -73.35
  • 167 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Маданият 16 апрел 11:01

Ўзбекистонда маданий бойликлар баҳоланади

Мамлакатда тасвирий ва амалий санъат асарларининг нархи аниқлана бошлайди.

262
0
Фонд

Ўзбекистон Ягона миллий баҳолаш стандартига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ҳужжатга кўра, 16-сонли "Маданий бойликлар қийматини баҳолаш" Миллий баҳолаш стандарти қабул қилинди.

Эндиликда мамлакатда миллий, тарихий, бадиий, илмий-маърифий ва маънавий аҳамиятга эга бўлган моддий оламнинг кўчар объектлари — маданий бойликларнинг қиймати расман белгиланади. Буларга, хусусан, тасвирий ва амалий санъат асарлари киради.

Баҳолаш қиёсий, даромад ва харажат ёндашувларини қўллаган ҳолда амалга оширилади.

Объектнинг маданий бойликларга мансублигини тасдиқловчи эксперт-санъатшунос хулосаси бўлиши шарт.

Ушбу стандартнинг жорий этилиши маданий бойликларни фуқаролик муомаласига, шу жумладан олди-сотди битимлари, гаровни расмийлаштириш, суғурта ва бошқа турдаги ҳуқуқий муносабатларга фаолроқ жалб қилиш имконини беради.

262
0

Изоҳ