• 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 13 апрел 16:38

Йил бошидан буён Ўзбекистонда йтҳларининг 30 фоиздан ортиғи ўлим билан якунланди — ИИВ

Асосий сабаблар тезликни ошириш, пиёдаларга устунлик бермаслик ва светофор сигналларига эътибор бермасликдир. Ички ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари тегишли ҳисоботни тақдим этди.

123
0
Архив фото

Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида ички ишлар органларининг жорий йил биринчи чорагидаги фаолияти тўғрисидаги таҳлилий ҳисоботга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ички ишлар вазири ўринбосари, Тергов департаменти бошлиғи Рамазон Ашропов ўз нутқида 2026 йилнинг дастлабки уч ойида республикада 1 102 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганини маълум қилди. Уларнинг 31,4 фоизи (346 та ҳолат) ўлим билан якунланган.

ЙТҲ сабаблари:

- ҳайдовчиларнинг пиёдаларга устунлик бермаслиги (13,6% ҳолларда);

- белгиланган тезликка риоя қилмаслик (32,9%);

- ҳайдовчи рулда ухлаб қолиши (4,2%);

- светофор сигналларини эътиборсиз қолдириш (22,4%).

Ички ишлар вазири ўринбосари, шунингдек, 2026 йилнинг дастлабки уч ойида мамлакатда 6 211 та олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар қайд этилганини, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 596 тага камайганини таъкидлади.

123
0

Изоҳ