• 12 126 сўм
    -32.49
  • 14 172 сўм
    -67.15
  • 159 сўм
    1.23
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 126 сўм
    -32.49
  • 14 172 сўм
    -67.15
  • 159 сўм
    1.23
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 14:39

2026/2027 ўқув йили учун 1-синфга қабулнинг бошланиш санаси эълон қилинди

Бу йил 1-синфга 2020 йилгача туғилган болалар қабул қилинади.

231
0
uznews.uz

Ўзбекистонда 20 июндан умумтаълим мактабларининг биринчи синфига қабул бошланади.

Жорий йилда 1-синфга қабул давлат хизматлари орқали амалга ошириладиган туман (шаҳар) лар сони 64 тадан 135 тага, умумтаълим мактаблари сони эса 1956 тадан 5689 тага етказилди.

Қабул жараёни 20 июндан 31 июлга қадар бириктирилган микроҳудуд доирасида, 1 августдан 31 августга қадар эса бириктирилган ҳудуддан ташқарида my.gov.uz ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон хизматлар портали (my.maktab.uz) орқали амалга оширилади.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ 1-синфга болалар 7 ёшга тўлган йили қабул қилинади.

Унга кўра, 2026-2027 ўқув йилида 2019 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар мактабга қабул қилинади.

231
0

Изоҳ