• 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 9 апрел 12:35

Самарқандда тупроқ остида қолган қурувчилар қутқарилди

Самарқанд шаҳридаги қурилиш объектларидан бирида тупроқ остида қолиб кетган қурувчилар ФВБ қутқарувчилари томонидан тезкорлик билан қутқарилди.

179
0
ФВВ

Кеча, 8 апрель куни соат тахминан 18:00 атрофила Самарқанд вилояти ФВБ навбатчилик қисмига Самарқанд шаҳридаги маҳаллалардан бирида жойлашган қурилиш объектларининг бирида фуқаро тупроқ остида қолиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

Қисқа вақт ичида воқеа жойига ФВВ ҳудудий бошқармаси қутқарувчилари етиб бориб, қутқарув ишларини бошлаган.

Махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қурувчи тезкорлик билан тупроқ остидан чиқариб олинди ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.

Жабрланувчи шифохонага олиб борилган. Маълум қилинишича, унинг ҳаёти ва соғлиғига ҳеч қандай хавф йўқ. Шифокорлар хулосасига кўра, у яқин кунларда тиббиёт муассасасидан чиқарилиши кутилмоқда.

179
0

Изоҳ