• 12 056 сўм
    36.54
  • 14 009 сўм
    24.43
  • 169 сўм
    3.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 056 сўм
    36.54
  • 14 009 сўм
    24.43
  • 169 сўм
    3.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тайинловлар 7 апрел 16:04

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

Ушбу лавозимни Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, уй-жой коммунал хўжалиги, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича собиқ ўринбосари эгаллади.

275
0
t.me/minstroyuz

Президентнинг тегишли фармони билан Арашов Жалол Самандарович Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жалол Арашов тайинловга қадар 2023 йил августидан буён Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, уй-жой коммунал хўжалиги, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

2022-2023 йилларда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

275
0

Изоҳ