• 12 191 сўм
    15.72
  • 14 111 сўм
    -40.25
  • 154 сўм
    -0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 191 сўм
    15.72
  • 14 111 сўм
    -40.25
  • 154 сўм
    -0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 7 март 12:55

Қашқадарёда йўл четида турган Damas’даги газ баллон портлади

Портлаш вақтида атрофда одамлар ҳам бўлган. ФВВ ҳеч ким жароҳат олмаганини маълум қилди.

483
0
Видеодан кадр

Бугун, ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Косон туманида метан газ билан боғлиқ портлаш ҳолати юз берганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар қилишича, бугун, 7 март куни соат 10:30 да Косон туман, «Янгиобод» МФЙ майманоқ-косон чорраҳасида ҳаракатланмай турган Damas русумли автомобилга ўрнатилган сиқилган газ баллонининг техник носозлиги натижасида чақнаш содир бўлган.

Ушбу ҳолат автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчасида содир бўлмаган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ҳамда ёнғин юзага келмаган. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда.

483
0

Изоҳ