• 12 180 сўм
    -30.05
  • 14 140 сўм
    -31.22
  • 157 сўм
    -0.8
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 180 сўм
    -30.05
  • 14 140 сўм
    -31.22
  • 157 сўм
    -0.8
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт Кеча, 18:01

Ўзбекистонликларга дунёнинг ТОП-300 ОТМларида ўқиш учун $20 минггача кредитлар бериш бошланади

30 ёшгача бўлган фуқаролар ва QS ва THE халқаро рейтингларининг ТОП-300 талигидан ўрин олган хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга кирган педагог ходимлар 7 йил муддатга таълим кредити олишлари мумкин.

243
0
ДҚБ

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб 30 ёшгача бўлган ёшларга ва хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган педагог ходимларга миллий валютада 20 минг АҚШ долларига тенг миқдорда таълим кредити ажратилади.

Ҳукумат қарорига кўра, гап QS (Quacquarelli Symonds) ва THE (The Times Higher Education) халқаро рейтингларининг ТОП-300 талигига кирувчи ОТМларда ўқиш ҳақида бормоқда.

Кредитлар банклар томонидан бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича ўқиш учун бир ўқув йилига берилади.

Бунда таълим кредити шартномасида доимий даромад манбаига эга бўлган қарз олувчининг оила аъзолари (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, турмуш ўртоғи ва бошқа шахслар) биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этиши мумкин.

Таълим кредити бўйича асосий қарз расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Тижорат банкларига ресурслар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитларини молиялаштириш жамғармаси томонидан resurs.imv.uz платформаси орқали ажратилади.

Қайд этилишича, банк вақти-вақти билан талаба ўқишга қабул қилинган хорижий олий таълим муассасасидан расмий хат ёки ўқишни давом эттиришни тасдиқловчи ҳужжатни сўраб олишга ҳақли.

243
0

Изоҳ