Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташқи савдо фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни фавқулодда қўллаб-қувватлаш механизмини жорий этди.
Ушбу қарор Яқин Шарқ минтақасида юзага келган геосиёсий вазият ушбу минтақа орқали амалга оширилаётган транзит йўналишлари ва ташқи савдо операцияларига бевосита таъсир кўрсатаётган бир шароитда қабул қилинди.
Қайд этилишича, бунинг оқибатида логистика билан боғлиқ узилишлар, транспорт йўналишларида кечикишлар, божхона расмийлаштируви билан боғлиқ қийинчиликлар, шунингдек, халқаро тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ қийинчиликлар кузатилмоқда.
Механизм доирасида тадбиркорлар тўғридан-тўғри @miit_tashqisavdo_bot Телеграм-боти, шунингдек, Республика экспорт штаби ҳузуридаги 24/7 режимида ишлайдиган +998 (71) 238-52-52 телефон рақами орқали қўнғироқ қилишлари мумкин.
Изоҳ