• 12 191 сўм
    15.72
  • 14 111 сўм
    -40.25
  • 154 сўм
    -0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 191 сўм
    15.72
  • 14 111 сўм
    -40.25
  • 154 сўм
    -0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 11 декабр 2025

Ўзбекистон фуқароси Россия–Украина урушида иштирок этгани учун 3 йилга қамалди

Тошкент шаҳрида суд 34 ёшли судланувчини Россия–Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этгани учун жиноий жавобгарликка тортди.

384
0
muksun.fm / Иллюстрация

Маълумотларга кўра, судланувчи 2024 йил ноябрда ишлаш мақсадида Россияга борган ва 2025 йил март ойида катта пул миқдори ваъда қилингани учун Россия армиясига ёлланган. Воронеж шаҳрида 10 кунлик ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, Луганскдаги ҳарбий қисмга жойлаштирилган. У 2025 йил июнь ойигача Украинага қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этган.

Жангларнинг бирида Украина армияси дрони ҳужуми натижасида у оғир жароҳат олган. Кейин Москвада даволаниб, яна фронтга юборилган. Судланувчи у ердан қочиб, Қозоғистон орқали 2025 йил 4 август куни Ўзбекистонга қайтган.

Терговда ва телефондан топилган фотомаълумотлар орқали унинг жанговар ҳаракатларда қатнашгани тасдиқланди. Суд тиббиёт экспертизаси унда ўртача оғир тан жароҳатлар борлигини қайд этди.

Суд айбдорнинг айбини тан олгани, пушаймонлиги, аввал судланмагани ва соғлик ҳолатини инобатга олган ҳолда унга нисбатан енгиллаштирилган жазо қўллади.

Хукмга кўра, у ЖКнинг 154-моддаси 1-қисми бўйича айбли деб топилиб, 3 йилга озодликдан маҳрум этилди.

384
0

Изоҳ