• 12 191 сўм
    15.72
  • 14 111 сўм
    -40.25
  • 154 сўм
    -0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 191 сўм
    15.72
  • 14 111 сўм
    -40.25
  • 154 сўм
    -0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 11 декабр 2025

Турк компанияси SamAuto давлат улушининг 75,2%ини 80 млн долларга сотиб олди

Инвестор, шунингдек, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга яна шунча миқдорда инвестиция киритиши келишилган.

327
0
SamAuto

Давлат активларини бошқариш агентлиги хабарига кўра, агентлик “Самарқанд автомобил заводи” МЧЖ ҚК (SamAuto) устав капиталидаги 75,2 фоиз давлат улушини Туркиянинг йирик тижорат ва саноат гуруҳларидан бири бўлган "Anadolu Group" таркибидаги "Anadolu Isuzu" компаниясига сотиш бўйича келишувга эришган эди. 

Унга мувофиқ, Инвестор томонидан давлат улуши учун 80 млн АҚШ доллари миқдорида сотиб олиш тўловини амалга ошириши ҳамда корхонани ривожлантириш мақсадида лойиҳанинг техник-иқтисодий баҳолаши натижасида шакллантирилган хулоса ва тавсиялар асосида қўшимча 80 млн АҚШ доллари ҳажмида инвестиция киритиши келишилган.

Битимни амалга ошириш учун Инвестор томонидан Туркия Республикасининг тегишли тартибга солувчи органларидан барча зарур рухсатномалар олиниб, SamAuto устав капиталидаги 75,2 фоиз давлат улушини сотиб олиш бўйича жорий йил 19 ноябрь куни олди-сотди шартномаси имзоланди ва 9 декабрь куни 80 млн АҚШ доллари миқдоридаги сотиб олиш тўлови Давлат активлари агентлигининг Хусусийлаштириш жамғармасига келиб тушди.

Ўз навбатида, Хусусийлаштириш жамғармасидан 1 трлн. сўм миқдордаги маблағлар жорий йил 10 декабрь куни Республика бюджетига ўтказилди.

Шу билан бирга, Инвесторнинг инвестиция мажбуриятларини амалга ошириши доирасида тегишли инвестиция шартномаси расмийлаштирилади.

327
0

Изоҳ