• 12 191 сўм
    15.72
  • 14 111 сўм
    -40.25
  • 154 сўм
    -0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 191 сўм
    15.72
  • 14 111 сўм
    -40.25
  • 154 сўм
    -0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 11 декабр 2025

Тошкентда солиқ инспекторлари пора билан ушланди — видео

Икки нафар инспектор тадбиркордан солиқларни кам тўлашни ёки уларни қўллаб-қувватлашни ваъда қилиб, жарималарни қўлламаслик учун пул талаб қилишган.

233
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Олмазор тумани Солиқ инспекциясининг икки нафар бош инспектори эшик ва ромлар ишлаб чиқарувчи оилавий корхонада текширув ўтказиб, гўёки корхона ҳар ойда кам миқдорда солиқ тўлаб келаётганлигини важ қилиб, тўланмаган солиқлар учун жарима қўлламаслик эвазига 10 млн сўм талаб қилишади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда солиқчилар сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

233
0

Изоҳ