• 11 881 сўм
    -14.64
  • 13 795 сўм
    -31.27
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 881 сўм
    -14.64
  • 13 795 сўм
    -31.27
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт Бугун, 14:36

“Ҳеч ким бизга кредит бермасди” — Жамшид Қўчқоров бюджет тақчиллиги ҳақида

Жамшид Кучкаровнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда бир неча йил давомида Кўп йиллар давомида профицит билан келган, бюджет тақчиллигини молиялаштиришда ҳеч ким бизга кредит бермаган.

117
0
Видеодан кадр

Бюджет лойиҳаси муҳокамаларида депутатлар бир қатор саволларни ўртага ташлади

Депутат Сайдулла Неъматовнинг айтишича, Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш баробарида бюджет дефицити ҳам ошиб бориши кузатилмоқда. Хусусан, бу йил 51 миллиард, кейинги йил 59 миллиард, ундан кейинги йил 70 миллиарддан кўпроқ дефицит прогноз қилинмоқда. Бюджет тақчиллиги ошаётган бир пайтда айрим қўшимча харажатлар кўпайиб бораётгани одамни ўйлантиради.

“Бюджет тақчиллиги ҳақиқатан ошиб келяпти. Бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан олиниши реал ҳисобда кўрсатади. Даромад билан харажат ўртасидаги фарқ тақчиллик деб олинадиган бўлса, 59 миллиард сўм ҳеч нимани билдирмайди. ЯИМ давлатнинг ўзи ярата оладиган даромад бўладиган бўлса, шу даромадга нисбатан тақчиллик қарздорликка бориб тақалади.  

Кўп йиллар давомида профицит билан келганмиз. Бу яхши ҳолат эмас. Бунинг сабаби бюджет тақчиллигини молиялаштиришда ҳеч ким бизга кредит бермас эди. Чунки солиқ сиёсатида, валюта конвертациясида муаммолар бор эди. Умуман, сўнгги 8 йилдаги ислоҳотлар йўқ эди”, - дейди иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров.

Таъкидланишича, тақчилликнинг катталиги ҳам яхши эмас. Ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан 3 фоиз тақчиллик нормал. Иқтисодий ўсиш бор бўлган давлатда олинаётган қарз, тақчиллик ўзини оқлаган бўлади. Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ҳар йили юқори ўсиш суръатларига эришилмоқда.  

“Халқаро молия ташкилотларининг баҳоларига эътибор қаратсак, Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 7,3 фоиз бўлишини айтяпти”, — деди Жамшид Қўчқоров.

117
0

Изоҳ