• 11 881 сўм
    -14.64
  • 13 795 сўм
    -31.27
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 881 сўм
    -14.64
  • 13 795 сўм
    -31.27
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тайинловлар Кеча, 16:59

Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди

Вилоят ҳокими вазифасини бажариб келаётган Улуғбек Мустафоев вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.

351
0

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Улуғбек Мустафоев номзодини илгари сурди.

Халқ депутатлари ва вилоят фаоллари номзод ҳақидаги фикрларини билдирдилар. Шундан сўнг вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди.

Овоз бериш натижаларига кўра, Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

Давлат раҳбари янги ҳоким билдирилган ишончни оқлаб, кейинги йилда вилоятга 4,5 миллиард доллар хорижий инвестиция олиб келиш, экспортни 500 миллион долларга етказиш, 175 минг одамни ишли қилиш, 15 минг оилани камбағалликдан чиқариш борасида қаттиқ ишлаши кераклигини кўрсатиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

351
0

Изоҳ