• 11 881 сўм
    -14.64
  • 13 795 сўм
    -31.27
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 881 сўм
    -14.64
  • 13 795 сўм
    -31.27
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тайинловлар 27 ноябр 12:45

Маҳмуд Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига қайта тайинланди

Бухоро вилоятининг собиқ прокурори, Қонунчилик палатаси девони раҳбари 2017-2019 йилларда ҳам ушбу лавозимда ишлаган.

127
0
Адлия вазирлиги

Президентнинг тегишли қарори билан Истамов Махмуд Шухратович адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига,  Адлия вазирлиги Қонунчилик деартаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган Миржалол Аллакулов вазир ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати.

Тайинловга қадар Махмуд Истамов адлия вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган. У 2017-2019 йилларда адлия вазири ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида ҳам ишлаган.

Истамов турли йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девонига раҳбарлик қилган, Бухоро вилояти прокурори, МСК раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида Бухоро вилояти собиқ прокурори Адлия вазирига ўринбосар бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

127
0

Изоҳ