• 11 881 сўм
    -14.64
  • 13 795 сўм
    -31.27
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 881 сўм
    -14.64
  • 13 795 сўм
    -31.27
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт 26 ноябр 16:56

Жавоҳир Синдоров 2025 йилги Жаҳон кубоги соҳиби бўлди

Жаҳон кубогидаги ғалаба Жавоҳир Синдоровга 2026 йилги Давогарлар турнирига йўлланма олиб келди.

160
0
t.me/uzchesss

FIDE ҳомийлигида Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўтказилган энг йирик шахмат турнири финалида Жавоҳир Синдоров Хитой гроссмейстери Вэй Ини мағлуб этди.

Бундан олдин шахматчилар икки классик партияда дуранг қайд этган эди. Бугунги ҳал қилувчи ўйинда Жавоҳир Синдоров партияни ғалаба билан якунлашга эришди. Ўтказилган умумий партиялар натижасига кўра Синдоров Вэй Ини 2.5-1.5 ҳисоби билан мағлуб этди.

Турнирдаги ғалаба учун ўзбекистонлик гроссмейстер 2026 йилги Давогарлар турнирига расмий йўлланма ҳамда $120 минг миқдоридаги мукофотни қўлга киритди.

2026 йилги шахмат бўйича Талабгорлар турнири Кипрда 28 мартдан 16 апрелгача, саккиз иштирокчи билан икки айланма тизимда ўтказилади. У амалдаги жаҳон чемпиони — ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу билан ўйнайдиган даъвогарни аниқлайдиган турнирлар сериясининг якуний босқичи ҳисобланади.

160
0

Изоҳ