• 11 881 сўм
    -14.64
  • 13 795 сўм
    -31.27
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 881 сўм
    -14.64
  • 13 795 сўм
    -31.27
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт 26 ноябр 12:05

Ўзбекистонда келгуси йилдан картошка чипсларига акциз солиғи жорий этилади

Ушбу ташаббус Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ортиқча вазнга қарши курашиш ва соғлом овқатланишни қўллаб-қувватлаш бўйича тавсиялари асосида ишлаб чиқилган.

139
0
Иллюстрация

2026 йил 1 апрелдан бошлаб тайёр картошка чипсларига акциз солиғини жорий этиш таклиф этилмоқда, дейилади Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026-2028 йилларга мўлжалланган бюджетномасида.

Истеъмолга тайёр бўлган картошка чипсларига 1 кг учун 15 000 сўм миқдорида солиқ солинади.

Ушбу акциз солиғи картошка чипсларини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар, шунингдек, бундай маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кирувчи импорт қилувчилар томонидан тўланади.

Ушбу таклиф Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ортиқча вазнга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари, шунингдек, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг соғлом овқатланишни қўллаб-қувватлаш бўйича тавсиялари асосида ишлаб чиқилган.

139
0

Изоҳ