"Тошкент-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплексининг "Тошкент халқаро аэропорти" чегара божхона пости ходимлари кўп миқдордаги дори воситаларини республикага яширинча олиб киришга бўлган навбатдаги уринишни фош қилишди.
Маълум бўлишича, Деҳли шаҳридан Тошкентга келган йўловчилардан бири, умра зиёратини амалга оширган ходимлар билан бирга келганини кўргач, уларнинг кийимини кийиб, божхона назоратини аниқланмаган ҳолда ўтмоқчи бўлган. У ўзини зиёратчи сифатида кўрсатишга уриниб, божхона назоратидан ўтмоқчи бўлган.
Багажни текшириш жараёнида 1798 хил турдаги дорилар, умумий қиймати 205 миллион сўмга яқин бўлган, топилди.
Ҳозирда ушбу қонунбузарликка доир божхона текширувлари давом этмоқда.
Изоҳ