• 12 375 сўм
    -48.35
  • 14 425 сўм
    -32.76
  • 153 сўм
    -1.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 375 сўм
    -48.35
  • 14 425 сўм
    -32.76
  • 153 сўм
    -1.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 2 сентябр 14:10

Депутатларга аҳоли учун муҳим лойиҳаларни молиялаштириш учун қарийб 500 млрд сўм ажратилади

Ғолиб бўлмаган, лекин аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ва ҳудудларни ривожлантиришда аҳамияти юқори бўлган лойиҳалар молиялаштирилади.

140
0
Ёшлар агентлиги

Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб депутатлар "Очиқ бюджет"да овоз бериш натижаларига кўра ғолиб бўлмаган 2 тадан лойиҳани ўз сайлов округига мувофиқ танлаб олади.

Ушбу лойиҳалар аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудлар ривожига бевосита таъсир кўрсатиши керак. Депутатлар томонидан ўтказилган танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос бўлади.

Лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар йили ҳар бир депутатга БҲМнинг 8 000 баравари (3,2 млрд сўм) ажратилади - ҳар бир мавсум учун биттадан.

Келгуси йилда депутатлар ташаббуси билан амалга ошириладиган лойиҳаларга жами 494 млрд сўм ажратилиши режалаштирилган.

Депутатлар ташаббуси асосида молиялаштириладиган лойиҳалар учун порталда алоҳида саҳифа ташкил этилади. Жамоатчилик учун ушбу тоифадаги барча лойиҳаларнинг очиқ рўйхати юритилади.

Бундан ташқари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида мазкур жараёнларни мувофиқлаштириш бўйича 11 нафар депутатдан иборат Парламент комиссияси тузилиб, улар лойиҳаларнинг молиялаштирилиши ва амалга оширилишини назорат қилади.

140
0

Изоҳ