• 12 375 сўм
    -48.35
  • 14 425 сўм
    -32.76
  • 153 сўм
    -1.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 375 сўм
    -48.35
  • 14 425 сўм
    -32.76
  • 153 сўм
    -1.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 2 сентябр 13:08

КХДР илк бор ўз ҳарбийларининг Украинада жанг қилаётгани видеосини эълон қилди

Сюжетда Шимолий кореяликлар украин техникасини йўқ қилгани, дронларни уриб туширгани ва Украина қўшинлари нуқталарига ҳужум қилгани кўрсатилган.

134
0
Видеодан кадр

Корея Халқ Демократик Республикаси Марказий телевидениеси биринчи марта Россия Федерациясининг Курск вилоятида жойлашган мамлакат ҳарбий хизматчилари ҳақидаги репортажни намойиш этди.

Расмий маълумотларга кўра, ушбу видео материал Курск вилоятининг чегара ҳудудларидаги жангларда ҳалок бўлган бир юз бир аскар хотирасига бағишланган. Бу Шимолий Корея ҳукумати томонидан қурбонлар ҳақида аниқ маълумотларнинг биринчи расмий эслатишидир.

Видеода КХДР ҳарбийларининг жанговар ҳаракатларда иштирок этаётгани: Украина зирҳли техникасини йўқ қилиш, учувчисиз учиш аппаратларини зарарсизлантириш ва Украина Қуролли кучларининг мустаҳкамланган позицияларига бостириб кириши тасвирланган. Дастлаб бу видео Пхенянда фронтдан қайтган ҳарбийлар учун ташкил этилган махсус концертда тақдим этилган. Тадбирда мамлакат олий раҳбарияти иштирок этди.


134
0

Изоҳ